Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукумат делегацияларининг ишчи учрашуви бўлиб ўтди

30.12.2021 10:54

ТОШКЕНТ, 30 декабрь. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукумат делегацияларининг видеоконференция форматида ишчи учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Бош вазир матбуот хизмати маълумотига кўра, делегацияларга Ўзбекистон Бош вазири Aбдулла Aрипов ва Қозоғистон Бош вазири Aскар Мамин бошчилик қилди.

Учрашувда иштирокчилар 2021 йил икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган муҳим воқеаларга бой бўлганини таъкидлади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг
5-6 декабрь кунлари Қозоғистонга амалга оширган давлат ташрифи йилнинг энг муҳим воқеаси бўлди. Ташриф доирасида икки давлат ўртасидаги иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги декларация ва бошқа қатор ҳужжатлар имзоланди.

Шу муносабат билан, ҳукуматлар олдига қўйилган вазифалар сўзсиз ва тўлиқ бажарилиши таъкидланди.

Учрашувда савдо-иқтисодий ҳамкорлик ҳолати ва истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди. Саноат, транспорт, рақамлаштириш, энергетика ва сув ресурслари соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг бориши кўриб чиқилди. Таълим, соғлиқни сақлаш соҳаларида шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net