Ўзбекистон ва Қатар Т?В раҳбарлари икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболлари ва турли даражадаги бўлажак учрашувларни му

15.07.2020 17:21

ТОШКЕНТ, 15 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қатар Давлати Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад Бен Абдел Раҳман Бен Жасем Ал Таний билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Ўзбекистон – Қатар муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожлантириш истиқболларини кўриб чиқдилар, турли даражалардаги бўлажак учрашувлар жадвали юзасидан фикр алмашдилар.

?кки томонлама сиёсий мулоқотлар фаоллашгани, шунингдек, савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳалардаги ҳамкорлик сезиларли кенгайганлиги таъкидланди.

Музокараларда Афғонистон муаммосини ҳал қилиш, ушбу мамлакатда тинчлик музокаралари жараёнини бошлаш бўйича Ўзбекистон ва Қатар ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбат чоғида томонлар минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқдилар.

А.?лёсов олган суратлар ("Дунё" АА)

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net