Ўзбекистон ва Малайзия ислом молияси соҳасида ҳамкорлик қилади

29.02.2020 11:56

КУАЛА-ЛУМПУР, 29 февраль. /“Дунё” АА/. Малайзия пойтахтида Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув олий мактаби директори Р. Абдураупов ва Малайзия ?слом молияси Халқаро таълим маркази (INCEIF) бош ижрочи директори, доктор Азми Омар ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

2005 йилда асос солинган INCEIF ислом молияси бўйича кадрлар тайёрлаш соҳасидаги халқаро университет ҳисобланади. Марказ Бизнес мактабларини ривожлантириш ассоциацияси (ADUBS) томонидан рўйхатга олинган мазкур таълим муассасаси соҳада дунёнинг энг яхши бизнес мактаблари биринчи бешлигига киради. Бу ерда, жумладан, бошқарув кўникмаларини ривожлантириш мақсадида молия-саноат ташкилотлари раҳбарлари учун махсус курслар ташкил этади.

Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган музокаралар чоғида томонлар ислом молияси йўналишида магистрлар тайёрлаш бўйича қўшма ўқув дастурларини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилди.

Мулоқот якунида икки давлат вакиллари Ўзаро англашув меморандумини имзолади.

Ҳужжатга кўра, томонлар ислом молияси, бизнес, менежмент, банк иши ва рақамли иқтисодиёт соҳаларида мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ҳамкорлик қилади. Шунингдек, икки томонлама магистрлик дипломини берадиган қўшма ўқув дастурлари ишлаб чиқилади ва амалга оширилади, қисқа муддатли курслар, маҳорат дарслари, семинарлар, конференциялар ва бошқа илмий-маърифий тадбирлар ташкил этилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net