Ўзбекистон ва Жанубий Корея тўғонлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳамкорлик қилади

28.05.2020 11:00

СEУЛ, 28 май. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Корея Республикасидаги элчихонаси вакиллари Осиё сув кенгаши ва Жанубий Корея сув ресурслари корпорацияси вакиллари билан видеоконференция шаклида музокара ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Онлайн-тадбир чоғида Ўзбекистонда тўғонларнинг техник ва жисмоний хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Жанубий Корея Ўзбекистонга бу борада молиявий-техник ёрдам кўрсатиш ҳамда юқори малакали мутахассисларни юборишга тайёрлигини билдирди.

Муҳокама доирасида истиқболдаги ҳамкорлик режаларини батафсил муҳокама қилиш учун Жанубий кореялик мутахассислар ва Ўзбекистоннинг манфаатдор вазирлик ҳамда идоралари вакиллари ўртасида видеоконференция ташкил этишга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net