Ўзбекистон ва Жанубий Корея ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари сиёсий маслаҳатлашувлар давомида ўзаро ҳамкорлик кун тартибига оид қато

05.11.2020 09:51

ТОШКЕНТ, 5 ноябрь. /«Дунё» АА/.  Бугун Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида видеоконференцалоқа шаклида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, томонлар делегацияларига Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов ва Корея Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ким Ганг раҳбарлик қилди.

Тадбирда, шунингдек, Ўзбекистон ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги раҳбарияти, Корея Республикаси Савдо, саноат ва энергетика вазирлиги вакиллари, икки мамлакатнинг Сеул ва Тошкент шаҳарларидаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари иштирок этди.

Сиёсий маслаҳатлашувлар давомида алоҳида стратегик шериклик мақомидаги ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро алоқаларга доир масалалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон томони Корея Республикасининг СОВ?Д-19 пандемиясига қарши курашишда кўрсатаётган амалий ёрдами учун миннатдорлик билдирди.

Олий даражадаги алоқалар доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни, шунингдек, турли шаклларда бўлиб ўтадиган ташрифлар ва қўшма тадбирларнинг, хусусан, Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўмита ва “Корея Республикаси – Марказий Осиё” форумининг навбатдаги йиғилишлари кун тартиби ва бошқа ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.

?кки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестиция ва илмий-техник алоқаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилди.

Учрашувда парламентлараро мулоқотни фаоллаштириш, соғлиқни сақлаш, фармасевтика ва меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича аниқ таклифлар ҳам кўриб чиқилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net