Ўзбекистон ва Жанубий Корея коррупцияга қарши курашиш идоралари ҳамкорлик бўйича икки томонлама ҳужжат тайёрламоқда

04.03.2021 13:37

СEУЛ, 4  март. /«Дунё» АА/. Бугун мамлакатимизнинг Сеул шаҳридаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва  Корея Республикасининг Коррупцияга қарши курашиш ва фуқаролик ҳуқуқлари бўйича комиссияси халқаро бўлимлари раҳбарияти ўртасида видеоконференцалоқа шаклида биринчи амалий мулоқот ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Онлайн-тадбирда икки идора фаолияти ва вазифалари тўғрисида ўзаро маълумот алмашилди. Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш бўйича қўшма тадбирларни ташкил этиш ва тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, жорий йил апрель ойидан бошлаб коррупцияга қарши курашиш соҳасида тажриба алмашиш мақсадида веб-семинарлар ва онлайн-мулоқотлар ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди. Эпидемиологик вазият яхшиланиши билан томонлар ўзаро алоқаларни фаоллаштириш бўйича кейинги қадамларни муҳокама қилиш учун икки мамлакат мутахассисларининг ўзаро ташрифларини ташкил этишга тайёр эканлигини билдирди.

Тадбир якунида томонларнинг ҳамкорликни ривожлантиришга бўлган қизиқишини ҳисобга олган ҳолда, ўзаро англашув Меморандуми лойиҳасини ишлаб чиқишга келишилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net