Ўзбекистон ва ?сроил қишлоқ хўжалиги вазирликлари ўртасида идоралараро ҳамкорлик бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқилади

21.05.2022 09:54

ТОШКЕНТ, 21 май. /«Дунё» АА/. ?сроил делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев ?сроил туризм вазири, Ўзбекистон-?сроил ҳукуматлараро комиссияси ҳамраиси Йоэль  Развозов билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотига кўра, учрашувда қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий тадқиқотлар ва фан йўналишидаги ҳамкорлик истиқболлари, аграр олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари малакасини ошириш, сувни тежаш ва сув ресурсларини бошқариш масалалари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги туризми борасидаги ҳамкорлик  масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар ?сроил Ташқи ишлар вазирги ҳузуридаги ?сроил Халқаро ҳамкорлик агентлиги (МАШАВ) ва ?сроил Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ жойларни ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича халқаро ҳамкорлик маркази (C?НАДCО) билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича режаларга алоҳида эътибор қаратдилар.

Вазир Жамшид Хўжаев исроиллик тадбиркорлар иштирокида платформа яратиш ва муайян амалий йўналишда ҳамкорликни ривожлантириш таклифини билдирди.

 Ўз навбатида, вазир Йоэль Развозов Ўзбекистон-?сроил ҳукуматлараро комиссияси ҳамраиси ҳамраиси сифатида инвестиция лойиҳаларининг муваффақиятли амалга оширилишига ҳисса қўшишга ва билдирилган таклифларини ?сроил Қишлоқ хўжалиги вазирлигига етказишини маълум қилди.

 Учрашвда, агротуризм соҳасида алоқаларни ўрнатиш масалалари алоҳида муҳокама қилинди. Томонлар тўғри ёндашув бўлган тақдирда Ўзбекистон ўзининг бой туристик-рекреацион салоҳияти билан ушбу соҳани янада ривожлантириш учун барча истиқболларга эга эканини таъкидладилар. Шу муносабат билан агротуризм, экотуризм ва вино туризми йўналишларида ҳамкорликни йўлга қўйиш таклиф этилди.

 Бўлиб ўтган мулоқот натижасида ҳамкорликнинг муҳокама қилинган йўналишларини ишлаб чиқиш мақсадида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда ?сроил Қишлоқ хўжалиги ва аграр ривожланиш вазирлиги билан идоралараро «Йўл харитаси» лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш бўйича келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net