Ўзбекистон ва Ҳиндистон тўқимачилик соҳасида ҳамкорликнинг янги йўналишларини муҳокама қилмоқда

14.05.2022 11:21

ДЕҲЛ?, 14 май. /«Дунё» АА/. «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ва мамлакатимиз тўқимачилик компаниялари вакилларидан иборат делагация Ҳиндистонда амалий сафар билан бўлиб турибди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида ташкил этилган ташриф давомида  Ўзбекистон вакиллари Ҳиндистон Пахта тўқимачилик экспортини қўллаб-қувватлаш кенгаши (TEXPROSIL), Тўқимачилик саноати конфедерацияси (CITI), Модалар технологиялари миллий институти (NIFT), «Bajaj holding», «Worldex India» ва бошқа қатор йирик тўқимачилик компанияларида учрашувлар ўтказди.

Йирик ҳинд тўқимачилик компанияларини Ўзбекистонда тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳаларига жалб этиш ва шу орқали соҳадаги йирик савдо тармоқларининг етказиб бериш занжирига қўшилиш имкониятлари ўрганилди.

Ташриф давомида делегация вакиллари Ҳиндистоннинг Нагпур шаҳридаги саноат зонасига борди ва ҳинд компаниялари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди.

Ҳинд ишбилармон доиралари вакиллари юртимизда тўқимачилик соҳасида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар, хорижий сармоядорлар учун яратилган шарт-шароитларни юқори баҳолаб, улар билан яқиндан танишиш ҳамда сармоявий лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш имкониятларини ўрганиш мақсадида Ўзбекистонга келиш ниятини билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net