Ўзбекистон ва Германия мутахассислари коронавирусга қарши курашиш бўйича тажриба алмашди

02.06.2020 13:46

ФРАНКФУРТ-МАЙН, 2 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Соғлиқ сақлаш вазирлиги, Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали ҳамда Германиянинг Мюнхенгладбах шаҳридаги нейрохирургия клиникаси ҳамкорлигида онлайн-учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Онлайн-учрашувда COVID-19га қарши курашишда тўпланган халқаро тажриба ўрганилди, республикамиз тиббий муассасалалари ходимлари ва германиялик мутахассислар бу борада қилинаётган ишлар юзасидан фикр алмашди.

Мюнхенгладбах шаҳридаги нейрохирургия клиникаси раҳбари, ватандошимиз Козим Фишер ва ГФР Бундесвери Марказий госпитали кардиолог шифокори, асли ўзбекистонлик Алишер Раҳматов республикамизнинг COVID-19ни даволашга ихтисослашган шифохоналари ҳамда тиббий олий таълим муассасалари вакилларига Германияда коронавирусни аниқлаш ва даволаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва тажриба ҳақида батафсил сўзлаб берди.

Жонли мулоқот ва савол-жавоблар кўринишида ўтказилган веб-мулоқотда коронавирусга қарши курашишга оид замонавий билимлар, Ўзбекистон ва Германия мутахассислари ўртасидаги ҳамкорликни янада жонлантириш, соҳага илғор технология ва ноу-хауларни изчил жорий қилиш истиқболлари хусусидаги фикрлар изҳор қилинди.

Онлайн-муҳокамалар zoom, youtube ва facebook ижтимоий тармоқлари орқали тўғридан-тўғри намойиш этилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net