Ўзбекистон ва Европа мутахассислари туризмни ривожлантириш юзасидан фикр алмашди

24.06.2020 16:57

БРЮССEЛЬ 24 июнь. /«Дунё» АА/. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Улуғбек Аъзамов ва Ўзбекистоннинг Брюсселдаги элчихонаси вакиллари билан Европа туристик агентликлари ва туроператорлари ассоциацияси (ЕСТАА) бош котиби Э.Дрезин бошчилигидаги делегация ўртасида, ушбу ассоциациянинг франциялик аъзоси Ю.Бахман ҳамда грециялик аъзоси М.Камменс иштирокида онлайн музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Европа томонига Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш, хусусан, фаолият юритувчи корхоналар ишини қайта тиклаш, ички саёҳатларни қўллаб-қувватлаш, меҳмонхоналарни очиш, халқаро рейсларни тиклаш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўзлаб берилди.

Ўз навбатида, ЕСТАА вакиллари Европа ?ттифоқининг ушбу йўналишдаги қадамлари тўғрисида маълумот берди. Туризм соҳасини ривожлантириш Европа ?ттифоқига аъзо давлатлар ваколатига кириши таъкидланди. Улар сўзларига кўра, Европа давлатларида соҳанинг иқтисодиётдаги улушидан келиб чиқиб саъй-ҳаракатлар ҳам фарқланади. Жумладан, кўп сонли сайёҳларни қабул қилувчи Европа мамлакатлари хориждан туристларни қабул қилишга ихтисослашган корхоналарни қўллаб-қувватласалар, Европанинг шимолий ва марказий мамлакатлари фуқароларнинг Евроиттифоқ ичида хавфсиз саёҳат қилишларини таъминлашга интилади.

Таъкидланишича, Европа ?ттифоқи Комиссияси саёҳатчилар учун чегараларни очишнинг асосий тамойиллари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган веб-сайт яратди. Бундан ташқари, Европа ?ттифоқи мамлакатлари коронавирус тарқалишини кузатиш ва сайёҳларни инфекция юқиш хавфи юқори бўлган жойлардан ҳимоя қилиш учун мобиль дастурлардан кенг фойдаланишади.

Европа ?ттифоқига аъзо қатор давлатлар 15 июндан бошлаб Европа мамлакатларидан сайёҳларни қабул қилиш учун ўз чегараларини очди. Бошқа қитъалардан келган саёҳатчилар учун чегараларни очишга эса инфекция хавфига қараб, жорий йилнинг 1 июлидан рухсат бериш режалаштирилган.

ЕСТААнинг Греция ва Франциядаги вакиллари иқтисодиёти кўп жиҳатдан туризмга боғлиқ мамлакатлардаги вазият ҳақида гапириб берди.

Касаллик ва ўлим даражаси пастлигини ҳисобга олган ҳолда Эллада ҳудуди чет эллик сайёҳларни биринчи бўлиб қабул қила бошлади. Мюнхен, Франкфурт-Майн, Брюссель, Доҳа ва бошқа йирик аэропортлар билан мунтазам парвозлар йўлга қўйилди. Бундан ташқари, 1 июлдан деярли барча минтақавий аэропортлар фаолияти қайта тикланиши белгиланган.

Ўз навбатида, таъкидланганидек, пандемия Франция туризм соҳасига нисбатан камроқ таъсир кўрсатди. Боиси кўпчилик сайёҳлар мамлакатнинг жанубий курортларига автомобилларда бориш ҳуқуқини сақлаб қолишди.

Музокаралар якунида ахборот алмашиш, туризм саноатини тиклаш ва туристик алмашинув бўйича онлайн ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш тўғрисида келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net