Ўзбекистон ва Эрон ўртасида салмоқли ҳужжатлар тўплами имзоланди

14.09.2022 12:32

ТОШКЕНТ, 14 сентябрь. /«Дунё АА/. Олий даражадаги Ўзбекистон-Эрон музокаралари самарали ва амалий руҳда ўтди. Учрашув якунида ҳамкорликнинг турли соҳаларини қамраб олган 18 та ҳужжат имзоланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири. 

Давлатимиз раҳбарининг Матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Эрон ?слом Республикаси Президенти ?броҳим Раисий Қўшма баёнот имзоладилар. Унда асосий келишувлар қайд этилган ҳамда икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш борасидаги узоқ муддатли вазифалар белгиланган.

Музокаралар якунида икки томонлама битим ва меморандумлар имзоланди. Булар:

- ишбилармонлик ва илмий доиралар вакиллари ҳамда сайёҳлик гуруҳлари учун виза тартиботларини соддалаштириш тўғрисида битим;

- дипломатик паспортлар эгаларини виза талабларидан икки томонлама озод этиш тўғрисида битим;

- 2022-2025 йилларда туризм соҳасидаги ҳамкорлик дастури;

- фан, техника ва инновация соҳаларида ўзаро англашув тўғрисида меморандум;

- божхона чегараси орқали товарлар ва транспорт воситаларининг ҳаракати тўғрисида электрон божхона ахборотини алмашиш тўғрисида меморандум;

- E-TIRга оид электрон ахборотни алмашиш тўғрисида меморандум;

- фан, тадқиқотлар, таълим ва технологиялар соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

- қишлоқ хўжалиги вазирликлари ўртасидаги битим;

- соғлиқни сақлаш, даволаш, илмий тадқиқотлар ўтказиш, таълим, фармацевтика ва тиббий ускуналар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

- спорт соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

- нефть, газ ва нефть-кимё тармоқларидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

- “Чобаҳор” порти орқали халқаро юк ташишлар ва транзитни амалга ошириш тўғрисида меморандум;

- 2022-2024 йилларда ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик дастури;

- бандлик ва меҳнат муносабатлари масалалари бўйича меморандум.

Шунингдек, Абу Райҳон номидаги Ўзбекистон Шарқшунослик институти ҳамда Эрон Архив ташкилоти ва Миллий кутубхонаси ўртасида, икки мамлакатнинг ?бн Сино фондлари ўртасида ҳужжатлар имзоланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net