Ўзбекистон ва Эрон Президентлари икки томонлама ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқдилар

14.09.2022 12:31

ТОШКЕНТ, 14 сентябрь. /«Дунё АА/. Самарқанддаги Конгресс марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Эрон ?слом Республикаси Президенти ?броҳим Раисийнинг учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбарининг Матбуот хизмати маълумотига кўра, мамлакатимиз раҳбари Эрон Президентининг ушбу ташрифини тарихий дея баҳолади ҳамда мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги билан қутлади.

Кейинги йилларда Ўзбекистон – Эрон муносабатлари янги суръат билан ривожланиб бораётгани мамнуният билан таъкидланди.  

Музокараларда Президентлар икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика ва маданий-гуманитар соҳаларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Савдо ва транспорт соҳаларидаги шерикликка, икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар кейинги йилларда ўзаро мулоқот ва алмашинувлар фаоллашганини қайд этдилар. Савдо кўрсаткичлари ва кооперация лойиҳалари сони ошиб бормоқда. Ўтган йилда товар айирбошлаш 73 фоизга, жорий йил бошидан эса яна 15 фоизга ошди.

Жорий йилда Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши, бизнес ва фан-инновация форумлари ўтказилди, Қўшма инвестиция қўмитаси таъсис этилди.

?кки томонлама савдони янада кўпайтириш, яқин истиқболда товар айирбошлашни 1 миллиард долларга етказиш учун кенг имкониятлар борлиги қайд этилди.

Шу мақсадда тегишли “йўл харита”си ишлаб чиқилади. Бундан ташқари, имтиёзли савдо тўғрисида битим имзолаш кўзда тутилган.

Қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, нефть-газ, қурилиш материаллари ва металл маҳсулотлар ишлаб чиқариш тармоқларида, фан ва инновациялар соҳасида бошланган ва ишлаб чиқилаётган кооперация лойиҳалари қайд этилди. Қўшма саноат кластерларини яратиш орқали ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди. “Ўзбекистон – Туркманистон - Эрон” йўли орқали автотранспортда юк ташишни йўлга қўйиш, “Чобаҳор” порти салоҳиятидан самарали фойдаланиш, юклар олиб кирилиши ва транзити шароитларини енгиллаштириш бу борадаги имкониятларнинг кенгайишига хизмат қилиши айтиб ўтилди.

?кки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги иқтисодий, туризм ва маданий алоқаларни фаоллаштириш муҳимлиги қайд этилди.

Афғонистон мавзуси юзасидан ҳам фикр алмашилди.

?броҳим Раисий Ўзбекистон Президентини ўзи учун қулай вақтда жавоб ташрифи билан Эронга боришга таклиф этди.

 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net