Ўзбекистон ва Эрон: ҳамкорликни кучайтириш йўлидаги саъй-ҳаракатлар бирлашмоқда

26.07.2020 10:14

ТОШКЕНТ, 26 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари С.Умурзоқов Эрон ?слом Республикасининг ?қтисодий масалалар бўйича вице-президенти М.Наҳавандиан билан видеоконференцалоқа шаклида музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабарида келтирилишича, томонлар пандемиянинг мамлакатларимиз иқтисодиётига таъсирини юмшатишда ҳамкорлик, Ўзбекистон – Эрон савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник, транспорт ва логистика соҳаларида шерикликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.

Мулоқот чоғида инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди: Ўзбекистон – Эрон қўшма корхоналари сони ортиб бораётгани қайд этилди. Ўтган йил давомида улар сони 1,5 бараварга кўпайди.

Тадбирда Ўзбекистон ва Эрондан ҳамкорларни қишлоқ хўжалиги, электр энергияси, кимё ва нефть-кимё соҳаларида саноат кооперациясини ташкил қилишга фаол жалб қилишга келишиб олинди.

Эрондаги "Киш", "Чобаҳор", "Арас" эркин иқтисодий зоналари билан Ўзбекистоннинг "Навоий" ва "Ангрен" эркин иқтисодий зоналари ўртасида саноат кооперацияси асосида муваффақиятли ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари кўриб чиқилди.

Суҳбат давомида икки томонлама савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш йўналишлари атрофлича таҳлил қилинди. ?кки мамлакатнинг қулай географик жойлашуви ва ривожланган транспорт инфратузилмаси ўзаро савдо ҳажмини ошириш имконини бериши таъкидланди. Ўзбекистон билан Эрон ўртасида 1993 йилда имзоланган “?мтиёзли савдо тўғрисидаги битим”нинг янги таҳририни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, икки мамлакатнинг транзит салоҳиятидан янада самарали фойдаланиш учун янги имкониятлар яратиш, Эрон билан Ўзбекистонни боғловчи транспорт йўлаклари орқали юк ташиш ҳажмини ошириш мақсадида транспорт ва логистика соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш каби режалар муҳокама қилинди.

Музокаралар натижасида жорий йилнинг иккинчи ярмида савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, илмий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон – Эрон ҳукуматлараро комиссиясининг йиғилишига тайёргарлик кўриш ишларини бошлашга қарор қилинди. Тадбирнинг ўтказилиши икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли ташаббусларни амалга оширишга янги туртки беради.

Шу муносабат билан муҳокама этилган ҳамкорлик йўналишларини амалга ошириш бўйича қўшма ишчи гуруҳи тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди. ?шчи гуруҳ аъзолари Эрон томони билан эришилган келишувларни сифатли ва ўз вақтида амалга оширишнинг ўзига хос механизмларини назарда тутувчи биргаликда амалга ошириладиган “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқадилар.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net