Ўзбекистон ва Буюк Британия ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари онлайн шаклда вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди

10.12.2020 12:04

ТОШКЕНТ, 10 декабрь. /“Дунё” АА/. Жорий йил 9-10 декабрь кунлари Ўзбекистон-Буюк Британия сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди видеоконференция шаклида бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Т?В маълум қилишича, делегацияларга Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов ва Буюк Британия ташқи ишлар ва тараққиёт вазири ўринбосари Венди Мортон бошчилик қилди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон томонидан молия, адлия, мудофаа вазирликлари, Ўзгидромет, Экология давлат қўмитаси, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, ?нсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон миллий маркази вакиллари ва Лондондаги Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси раҳбари иштирок этди.

Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, туризм, инвестиция, илмий-маърифий, маданий-гуманитар, экологик ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ҳамда истиқболларини атрофлича муҳокама қилди.

Музокаралар чоғида икки томонлама савдо таркибини диверсификация қилиш, Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон-Буюк Британия ишбилармонлар кенгаши фаолиятини фаоллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси батафсил таҳлил қилинди.

БМТ ва унинг тузилмалари, бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро алоқаларнинг долзарб жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.

Турли даражаларда бўлажак қўшма тадбирларни ўтказиш, ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ва парламентлараро мулоқотни ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Учрашувда томонларни қизиқтирган халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net