Ўзбекистон ва АҚШ эпидемиологлари коронавирус тарқалишига қарши кураш чоралари бўйича фикр алмашди

21.05.2020 13:49

ВАШ?НГТОН, 21 май. /«Дунё» АА/. Онлайн маслаҳатлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва Жон Хопкинс университетининг Соғлиқни сақлаш хавфсизлиги маркази мутахассислари ўртасида ўтказилди. Тадбир Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси кўмагида ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда агентлик директорининг биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов, Вирусология илмий-тадқиқот институти директори Эркин Мусабоев, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ректори Ҳабибулла Оқилов, мамлакатимиз вилоятларидан шифокор ва эпидемиологлар иштирок этди. Жон Хопкинс университетининг Соғлиқни сақлаш хавфсизлиги маркази катта илмий ходими, Жонс Хопкинс университетининг ?нфекцияли касалликлар тарқалишини назорат қилиш бўйича кенгаши раҳбари Женифер Нуццо бошчилигидаги бир гуруҳ америкалик экспертлар қатнашди.

Маслаҳатлашувлар давомида эпидемиологик назорат, дунёда COVID-19 тарқалиши харитасини юритиш, вирус тарқалишини олдиндан баҳолаш ва уни юқтирган инсонларни кузатув остига олиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Карантин тадбирларини бекор қилиш шартлари ва тартиблари, иммунитет, вирусга чидамлилик даражасини аниқлаш учун махсус тестлардан фойдаланиш самарадорлиги, вакциналарни ишлаб чиқиш бўйича тадқиқотлар натижалари алоҳида муҳокама қилинди.

Америкалик эксперт мамлакатлар билан қисман парвозларни қайта тиклаш истиқболлари тўғрисида тўхталиб, вирус билан боғлиқ вазиятни баҳолашда касалликни юқтирганлар мутлақ сонига эмас, балки кўрсаткичларни ҳар 100 минг аҳоли сонига нисбатан тўғри келишига эътибор қаратиш лозимлигини тавсия қилди.

Жонс Хопкинс университети мутахассиси Женифер Нуццонинг сўзларига кўра, вируснинг тарқалиши эмлаш орқали иммунитет ҳосил қилингунга қадар давом этади. Унинг фикрига кўра, COVID-19 нинг бошқа нафас йўллари вирусларига ўхшаб мавсумий тарқалиши ҳақида асосли маълумотлар йўқлиги боис унинг ёз фаслидаги босқичида танаффус бўлиши мумкинлиги шубҳадан холи эмас. Америкалик олимнинг таъкидлашича, пандемиянинг куз фаслида такрорланиши хавфига алоҳида эътибор қаратиш лозим ва зарур карантин чораларини кўриш даркор.

Вебинарда ўзаро фойдали масалалар бўйича маслаҳатлашувларни давом эттиришга келишиб олинди.

Таъкидлаш жоиз, Соғлиқни сақлаш хавфсизлиги маркази мустақил илмий-тадқиқот институти бўлиб, у Жон Хопкинс университети таркибидаги тиббиёт маркази ва жамоат саломатлиги мактаби тизимига киради, у Гарвард университетидаги тиббиёт мактабидан сўнг дунёдаги энг яхши тиббиёт университетлари рўйхатида иккинчи ўринда туради.

Марказ пандемия ҳолатини кузатиш ва дунё бўйлаб коронавирус тарқалиш онлайн харитасини юритишда иштирок этади. Соғлиқни сақлаш хавфсизлиги маркази, шунингдек, карантинни бекор қилиш ва бизнес фаолиятни қайта тиклаш, тестларни ўтказиш ва вирус юқтирган одамларни кузатиб бориш бўйича қатор кўрсатмаларни, серологик тестларни қўллаш бўйича АҚШ миллий стратегиясини ишлаб чиқувчи ҳисобланади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net