Ўзбекистон ва Афғонистон транспорт соҳасида ҳамкорликни давом эттиради

27.02.2020 11:15

ТОШКЕНТ, 27 февраль. /“Дунё” АА/. ?қтисодий ва транспорт-коммуникация соҳасида икки томонлама ҳамкорлик масалалари 26 февраль куни Ўзбекистон ва Афғонистон расмийлари учрашуви чоғида муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабарига асосланиб.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Aфғонистон бўйича Махсус вакили ?сматулла ?ргашев Aфғонистон ?слом Республикаси транспорт вазири вазифасини бажарувчи Ямо Шамс билан учрашди.

Мулоқот чоғида Афғонистон вакили Ўзбекистоннинг Aфғонистон миллий иқтисодиётини тиклаш борасидаги саъй-ҳаракатлари, мамлакатда тинч сиёсий жараённи бошлашдаги кўмаги, шунингдек, афғон халқи манфаатлари йўли иқтисодий лойиҳалар амалга ошираётгани учун миннатдорлик билдирди.

Томонлар иқтисодий ва транспорт-коммуникация соҳаларида икки томонлама ҳамкорлик, хусусан, Ўзбекистоннинг Aфғонистондаги йирик инфратузилма лойиҳаларини рўёбга чиқаришда иштирокини муҳокама қилди.

Шунингдек, Aфғонистонга Ўзбекистонда ишлаб чиқарган маҳсулотлар экспортини ошириш, етказиб бериладиган маҳсулотлар турини кенгайтириш бўйича фикр алмашилди.

Учрашувда Aфғонистон ҳудуди орқали учинчи мамлакатга ўтадиган Ўзбекистон транзит юклари ҳажмини ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Ҳаво ҳаракати хизматлари ўртасида ҳамкорлик ва уни мувофиқлаштириш тартиблари, шунингдек, халқаро автомобиль ташувлари тўғрисида икки томонлама ҳужжатларни тайёрлашни давом эттириб, уни қисқа муддатларда имзолаш бўйича келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net