Ўзбекистон ва Афғонистон Т?В раҳбарлари телефон орқали мулоқотда долзарб икки томонлама кун тартибини муҳокама қилди

21.08.2020 11:45

ТОШКЕНТ, 21 август. /«Дунё» АА/ Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Афғонистон ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Т?В матбуот хизмати хабарига кўра, суҳбат чоғида Афғонистон Ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифининг кун тартиби ва ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Мулуқот давомида энергетика ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Вазирлар Афғонистоннинг Балх вилоятида 20 август куни содир бўлган “Сўғдиёна транс” шўба корхонаси вакилларига қуролли ҳужум ҳодисасини муҳокама қилдилар.

Ҳаниф Атмар мамлакатнинг ваколатли органлари томонидан воқеа тафсилотлари синчковлик билан текширилаётганини ва унга алоқадар шахслар жавобгарликка тортилишини таъкидлади.

Ўзбекистон томони Афғонистонда фаолият юритаётган Ўзбекистон компаниялари ва корхоналари ходимлари учун хавфсизлик чоралари кучайтирилишини сўради.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Афғонистон кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net