Ўзбекистон ва Афғонистон ташқи ишлар вазирлари телефон орқали мулоқотда бир-бирини Наврўз муносабати билан самимий қутлади ҳамда қўшма и

20.03.2021 17:33

ТОШКЕНТ, 20 март. /“Дунё” АА/.  Бугун Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Афғонистон ?слом Республикаси ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Т?В маълум қилишича, суҳбат аввалида ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари минтақамизга кириб келган табиатнинг уйғониши ва янгиланишини ифодаловчи анъанавий баҳор байрами – Наврўз муносабати билан самимий қутлаб, эзгу тилаклар билдирди.

Вазирлар Ўзбекистон-Афғонистон муносабатларининг сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳолати ҳамда истиқболларини муҳокама қилди.

Транспорт, алоқа, энергетика ва бошқа инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, хусусан, “Сурхон – Пули-Хумри” электр узатиш линияси ва “Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар” темир йўлини қуришга алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар бўлажак икки томонлама тадбирлар режасини кўриб чиқди ва келишиб олди.

Суҳбат давомида кун тартибидаги масалалар бўйича фикр алмашилди.

Фото – “Дунё” АА архивидан

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net