Ўзбекистон «UNWTO» Европа минтақавий комиссияси сессиясига мезбонлик қилади

16.06.2020 12:27

ТОШКЕНТ, 16 июнь. /«Дунё» АА/. БМТ Жаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Европа минтақавий комиссиясининг навбатдаги 65-сессияси Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси манбасига асосланиб.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан «UNWTO» бош котибиятига 2020 йилги Европа Комиссияси 65-сессиясини Самарқанд шаҳрида ўтказиш бўйича юборилган таклифи доирасида шунга оид қарор қабул қилинган. COVID-19 пандемияси билан боғлиқ вазият сабабли ушбу тадбир онлайн режимда ўтказилади.

Шу йил 24-25 июнь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган мазкур тадбирда 40 дан ортиқ мамлакатнинг туризм ва соҳага оид вазирлик ҳамда идораларидан делегацияларнинг 300 дан ортиқ вакиллари иштирок этади. Бундан ташқари тадбир доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликда халқаро конференция ўтказилиши режалаштирилган.

Сессияда, шунингдек, навбатдаги 66-йиғилишни тўлиқ форматда ўтказиш масаласи муҳокама қилинади. Унда мезбон сифатида Ўзбекистон номзоди қайта таклиф этилиши кутилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net