Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг туризм вазирлари йиғилишида илк бор иштирок этади

22.06.2020 15:40

ТОШКЕНТ, 22 июнь. /«Дунё» АА/. Эртага, 23 июнь куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг (ТТДҲК) Туризм вазирлари V йиғилиши бўлиб ўтади. Видеоконференция шаклида ўтказиладиган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов иштирок этади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири қўмита манбасига асосланиб.

Шу ўринда таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг барча тузилмаларида фаол иштирок этиб келмоқда. Туризм вазирлари иштирокидаги йиғилишда эса Ўзбекистон вакили биринчи бор иштирок этади. Тадбирда, шунингдек, Туркия маданият ва туризм вазири М.Эрсой, Қозоғистон маданият ва спорт вазири А.Раимқулова, Қирғизистон маданият, ахборот ва туризм вазири А.Жаманкулов ҳамда бошқа аъзо мамлакатларнинг туризм ташкилотлари раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.

COVID-19 пандемияси шароитида туризм соҳаси ҳолати, соҳада пандемия келтириб чиқарган ижтимоий-иқтисодий оқибатларни юмшатиш бўйича мамлакатлар тажрибаси, Турк кенгашига аъзо давлатлар ўртасида сайёҳлик алмашинувини тиклаш чора-тадбирлари, Кенгашга аъзо давлатларнинг сайёҳлик йўналишларини илгари суриш лойиҳалари ва ташаббусларини муҳокама қилиш йиғилиш кун тартибидан ўрин олган. Шунингдек, тадбир давомида «Замонавий Буюк ипак йўли» қўшма туристик маҳсулотлар лойиҳасига Ўзбекистоннинг шаҳарлари ва манзилларини киритиш ҳамда ТТДҲК Туризм масалалари бўйича вазирларининг навбатдаги, VI йиғилишини 2021 йилда Ўзбекистонда ўтказиш масаласи ҳам кўриб чиқилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net