Ўзбекистон туризмни ривожлантириш институти халқаро ҳамкорликни кенгайтирмоқда

07.06.2021 17:23

БРЮССЕЛЬ, 7 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Бенилюкс давлатларидаги элчихонаси ҳамда Бельгиядаги Замонавий таълим ва тадқиқотлар институти  (Modern Education & Research Institute - MERI) кўмагида Ўзбекистон Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш институти ва Африкада туризмни ривожлантириш ташкилоти — Mercаtour ўртасида Англашув меморандуми имзоланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Mercаtour — Африка мамлакатларидаги сайёҳлик агентликлари ва таълим муассасаларининг уюшмаси ҳисобланади. Унинг бош қароргоҳи Камерун пойтахти Яунде шаҳрида жойлашган.

Мазкур меморандум ўзаро ташрифлар, профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви, қўшма таълим ва тадқиқот лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, тадқиқот фаолияти натижаларини биргаликда нашр этиш, илмий салоҳиятни ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорлик, ўқув курслари, семинар, тренинг, конференция ва симпозиумларда иштирок этиш, академик материаллар алмашиш, туризм, спорт ва дам олиш соҳасида тажриба алмашиш масалаларини ўз ичига қамраб  олган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net