Ўзбекистон томонидан БМТнинг ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига номзодни бериш тўғрисидаги қарор маъқулланди

10.03.2020 18:19

ТОШКЕНТ, 10 март. /«Дунё» АА/. БМТнинг Женевадаги штаб-квартираси ва Ўзбекистоннинг ушбу шаҳардаги доимий ваколатхонаси томонидан Миллатлар саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасига бағишланган брифинг бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ?нсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари идораси, БМТнинг Женевадаги ваколатхонаси, Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти, эксперт-таҳлил доиралари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Aкмал Саидов Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг парламентга Мурожаатномасининг асосий қоидалари ва келгусидаги устуворликлари ҳақида гапириб берди.

Брифинг иштирокчилари Ўзбекистоннинг 2021-2023 йилларга мўлжалланган БМТнинг ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига номзод кўрсатиш тўғрисидаги қарорини, шунингдек, ушбу нуфузли органнинг аъзоси этиб сайланишдаги республика устувор йўналишларини олқишлади.

?нсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази матбуот хизматининг хабар беришича, экспертлар ҳамжамияти ва Женевадаги дипломатик корпус вакиллари шу йил май ойида Самарқанд шаҳрида ташкил этиладиган инсон ҳуқуқлари бўйича форумга катта қизиқиш билдирган. Мазкур форум доирасида мамлакатимиз томонидан халқаро шериклар билан биргаликда ишлаб чиқилаётган Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция лойиҳасини муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.  

Брифингда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича миллий стратегия лойиҳасини ишлаб чиқиш қайд этилди.

Шунингдек, иштирокчилар Президент Шавкат Мирзиёевнинг минтақавий хавфсизлик ва афғон муаммосини ҳал қилиш борасидаги қарашлари, шунингдек, БМТ Оролбўйи минтақаси учун ?нсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик асосида Траст фондининг фаолияти билан танишди.

Қатнашчиларга Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг амалий натижалари тўғрисида ахборот материаллари тарқатилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net