Ўзбекистон Т?В раҳбари ва Корея-Ўзбекистон бизнес ассоциацияси раиси илғор технологиялар ва тўғридан-тўғри сармояларни жалб қилган ҳолда

27.11.2020 13:04

СЕУЛ, 27 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация кеча Сеул шаҳрида Корея-Ўзбекистон бизнес-ассоциацияси раиси, «Шиндонг Ресорсиз» компанияси раҳбари Ким Ёнг Гу билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Т?В хабарига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Корея Республикаси ишбилармон доиралари ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда 2020 йил Корея Республикаси Саноат, савдо ва энергетика вазирлиги ҳузурида ташкил этилган Ассоциация иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун муҳим ва асосий платформа ҳисобланиши, икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажмларини оширишга фаол кўмаклашиши қайд этилди.

Ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш, Ўзбекистон иқтисодиёти тармоқларига Жанубий Корея илғор технологиялари ва тўғридан-тўғри инвестицияларини жалб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ким Ёнг Гу Ассоциация аъзоларида Ўзбекистон билан узоқ муддатли шериклик муносабатларини ўрнатишга қизиқиш борлигини яна бир бор тасдиқлади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net