Ўзбекистон тергов органлари ва жазони ижро этиш колонияларида инсон ҳуқуқларини таъминлашни янада чуқурлаштириш масалалари муҳокама қил

12.01.2021 15:46

ТОШКЕНТ, 12 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган фракциялараро амалий мулоқот ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Қонунчилик палатаси манбасига кўра, йиғилишда Ўзбекистон Президентининг парламентга Мурожаатномасидаги инсон ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатли ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотларни изчил давом эттириш бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, уларнинг шаъни ва қадр-қиммати камситилишига, қонуний манфаатлари чекланишига йўл қўймасликка қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ?чки ишлар органларининг терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов фаолиятида қийноққа солиш, шавқатсиз ва ғайри инсоний ёки қадр-қимматни камситувчи ҳаракатларнинг олдини олиш чоралари кўрилмоқда. Озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолари қўлланилган шахсларни тўғри ижтимоий ҳаётга йўналтириш мақсадида Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳузурида Пробация хизмати фаолияти йўлга қўйилди.

Шунингдек, тезкор-қидирув, тергов соҳасида қийноқларнинг олдини олиш мақсадида ички ишлар органларига келтирилган ва ушланган шахслар билан янги ташкил этилган 484 та сўровхоналарда суҳбат ва сўровлар ўтказилмоқда.  Тергов ҳибсхоналаридаги мавжуд терговчилар хоналарига жами 123 дона замон талабларига жавоб берадиган овоз ёзишга мўлжалланган видео кузатув воситалари ўрнатилди.

Ўзбекистонда олиб борилаётган демократик ислоҳотларни статистик маълумотлар билан изоҳлаш ва мамлакатимизнинг ҳалқаро рейтинглардаги ўрнини аниқ ифода этилишини таъминлаш мақсадида махфий ҳисобланган айрим маълумотлар очиқ маълумотлар рўйхатига киритилди.

Бугунги кунда мамлакатимизда 54 та жазони ижро этиш муассасалари мавжуд. Шундан 18 таси ёпиқ турдаги, 25 таси манзил колония ва 11 таси тергов ҳибсхонларидир. ?чки ишлар вазирлиги тақдим этган маълумотларга кўра, жазони ижро этиш тизимида 22 мингдан ортиқ, шундан 7 мингдан ортиғи манзил колонияда, 14 мингдан ортиқ маҳкумлар ёпиқ турдаги колонияларда жазо муддатини ўтамоқда.

Шунингдек, жазо муддатини ўтаётган маҳкумларни сақлаш шароитларининг шаффофлигини таъминлаш ҳамда қийноқ ва жисмоний тазйиқ ўтказиш билан боғлиқ салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида тизимдаги 54 та жазони ижро этиш муассасалари 3 280 дона замонавий видеокузатув мосламалари билан жиҳозланган. Шундан, 2 203 таси жазони ижро этиш муассасаси яшаш саҳнига, 432 таси ишлаб чиқариш саҳнига, 645 таси ташқи маъмурий ҳудудга ўрнатилган.

Тадбирда Мурожаатномада давлатимиз раҳбари томонидан бу соҳада галдаги вазифа сифатида илгари сурилган 25 та манзил-колониялар босқичма-босқич қисқартирилиши зарурлиги қайд этилди. Шунингдек, иштирокчилар, биринчи марта озодликдан маҳрум этилган шахсга берилган жазо енгилроғи билан алмаштирилганда тўғридан-тўғри пробация назоратига олиниши ҳамда жазони енгилроғи билан алмаштириш ва шартли озод қилиш тўғрисида тақдимнома киритиш ваколати жазони ижро этиш муассасаларидан янги ташкил этиладиган инсонпарварлик комиссияларига ўтказилиши бўйича белгиланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан ўз  фикр ва мулоҳазарлар билдирдилар.

Муҳокамалар якунида жазони ижро этиш тизимида инсонпарварлик тамойилини кенг қўллаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатли ҳимоя қилиш, қаратилган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш вазифалари белгилаб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net