“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Афғонистонда Ўзбекистон темирйўлчилари билан юз берган ҳолат бўйича муносабат билдирди

21.08.2020 11:47

ТОШКЕНТ, 21 август. /«Дунё» АА/. “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Афғонистондаги ҳодиса бўйича ўз муносабатини билдирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти баёнотига кўра, 20 август куни “Сўғдиёна транс” шўба корхонаси ишчи-ходимларини иш жойига олиб кетиш учун келган корхона мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи ўринбосари, ҳайдовчи ва Афғонистон ?чки ишлар вазирлигининг темир йўлни қўриқлаш батальони аскари Ҳайратон ишчилар яшаш базасидан биргаликда чиқишган. Шундан сўнг, темир йўлнинг тахминан 43-километри яқинида уларга номаълум шахслар томонидан қуролли ҳужум уюштирилган.

Ҳужум оқибатида корхона мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи ўринбосари жароҳат олган, икки нафар Афғонистон фуқароси (?чки ишлар вазирлигининг темир йўлни қўриқлаш батальони аскари ва бир нафар ҳужум қилган номаълум шахс) ҳалок бўлган.

Жароҳат олган корхона мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи ўринбосари корхонага тегишли автомашинада Термиз шаҳридаги касалхонага етказилган.

Бугун, 21 август куни соат 07:00 да Ҳайратон станцияси ўз ишини давом эттириш учун очилган. Содир бўлган кўнгилсиз воқеа оқибатида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлмаган.

Аввал хабар берганимиздек, ушбу воқеа билан боғлиқ вазият бугун Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан Афғонистон ?слом Республикаси ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар ўртасида бўлиб ўтган телефон мулоқоти чоғида ҳам муҳокама қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net