Ўзбекистон Татаристон Миллий кутубхонасига китоблар совға қилди

23.12.2021 09:49

ҚОЗОН, 23 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси томонидан Татаристон Миллий кутубхонасида «Ғалаба боғи фалсафаси» ва «Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда» номли китоблар тақдимоти ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мамлакатмиз Бош консули Фарид Насриев китобларни кутубхона директори Мадина Тимерзаяновага топширди.

Татаристон Миллий кутубхонаси директори тақдим этилган китоблар учун миннатдорлик билдириб, ушбу нашрлар кутубхона ўқувчилари ўртасида алоҳида ўрин эгаллашини таъкидлади.

Бундан ташқари, Мадина Тимерзаянова Ўзбекистон кутубхоналари билан ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини қайд этди. У китоб ва адабиётлар алмашинуви бўйича «?пак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети кутубхонаси билан ҳам алоқаларни йўлга қўйиш таклифини билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net