Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги тезкор штабининг маълум қилишича, 3 минг 700 дан ортиқ ватандош Ўзбекистон – Қозоғистон чегарасини кесиб ў

10.07.2020 14:01

ТОШКEНТ, 10 июль. /«Дунё» АА/. Жорий йилнинг 8 июль куни кечасидан 9 июль куни давомида 3 минг 746 нафар ватандош "Жибек йўли – Ғишт кўприк" назорат-ўтказиш пункти орқали чегарани кесиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Тезкор штаби маълумотларига таяниб.

Ташқи ишлар вазирлиги веб-сайтидаги хабарга кўра, 1 июлдан 7 июлгача 2 минг 700 нафардан ортиқ ҳамюртимиз "Жибек йўли –Ғишт кўприк" назорат-ўтказиш пункти орқали Ўзбекистонга қайтган. Бироқ, юзага келган техник муаммолар сабаб ватандошлар давлат чегарасини чекланган миқдордаги чегарадан кесиб ўтишди ва 3 мингга яқин Ўзбекистон фуқаролари тўпланиб қолишди.

Махсус республика комиссияси, Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ва Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхонасининг биргаликдаги фаолияти натижасида 8 июль куни давлатлараро чегарадаги ватандошларимизнинг эркин ўтишига тўсқинлик қилувчи барча техник ва ташкилий масалалар тезда ҳал қилинди.

Умуман олганда, 8 июль куни кечқурун ва 9 июль куни 3 минг 746 нафар ватандош Жибек йўли – Ғишт кўприк назорат-ўтказиш пункти орқали чегарани кесиб ўтди.

Таъкидланганидек, ҳозирги пайтда давлатлараро чегарани кесиб ўтишда муаммолар йўқ, назорат-ўтказиш пунктлари одатдагидек ишламоқда, назорат-ўтказиш пунктида одамларнинг тўпланиб қолиш ҳолати кузатилмаяпти.

Ташқи ишлар вазирлиги Тезкор штаби ватанга қайтган барча фуқаролар Махсус комиссия томонидан белгиланган талабларга қатъий риоя қилган ҳолда 14 кунлик карантинда бўлишини эслатиб ўтган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net