Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги раҳбари “ Марказий Осиё - Европа ?ттифоқи” вазирлар учрашувида иштирок этади

15.11.2020 12:23

ТОШКЕНТ, 15 ноябрь.  /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 2020 йил 17 ноябрь куни видеоконференция шаклида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё - Европа ?ттифоқи” 16-вазирлар учрашувида иштирок этади, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Т?В матбуот хизмати маълум қилишича, ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонидан Европа ?ттифоқи ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, ўзаро муносабатларнинг устувор йўналишлари ва минтақалараро алоқаларни илгари суришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинади.

Шунингдек, вазирлар халқаро ва минтақавий кун тартибининг айрим масалалари юзасидан фикр алмашади.

“Марказий Осиё - Европа ?ттифоқи” 15-вазирлар учрашуви 2019 йил 7 июль куни Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган. Унда Е?нинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Федерика Могерини бошчилигидаги делегация Европа ?ттифоқининг Марказий Осиё бўйича янги стратегиясини тақдим этган эди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net