Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати Озарбайжон-Арманистон чегарасидаги вазият муносабати билан баёнот берди

15.07.2020 17:22

ТОШКEНТ, 15 июль. /«Дунё» АА/. Баёнотда Озарбайжон – Арманистон чегарасидаги вазиятдан ташвиш билдирилган, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Ўзбекистон Республикаси Озарбайжон-Арманистон чегарасида инсонларнинг қурбон бўлишига олиб келган вазиятдан жиддий ташвишда эканлигини билдиради.

Мазкур ҳудуддаги ҳолатнинг янада кескинлашиши тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлишига олиб келиши, МДҲ ҳудудидаги муҳим иқтисодий алоқалар ва коммуникацияларни бузиши, минтақавий хавфсизликка зарар етказиши мумкин.

Ўзбекистон томонларнинг ўта сабр-тоқатли бўлиши тарафдори ва ҳолатни барқарорлаштириш ҳамда мазкур вазиятдан чиқиш учун сиёсий-дипломатик музокараларга чақиради.

Шу ўринда, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирамиз”, - дейилади баёнотда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net