Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Теҳронда Ўзбекистон-Эрон сиёсий маслаҳатлашувларининг 6-раундида иштирок этади ва икки томо

07.03.2021 12:40

ТОШКЕНТ, 7 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов бошчилигидаги делегация 7-10 март кунлари Эронга ташриф буюриб, ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг олтинчи раундида қатнашади, расмий ва ишбилармон доиралар вакиллари билан, шунингдек, ?қтисодий ҳамкорлик ташкилоти (?ҲТ) Котибиятида учрашув ва музокаралар ўтказади, деб хабар бермоқда "Дунё" агентлиги мухбири.

Томонлар ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, сиёсий мулоқот ва парламентлараро алоқаларни кенгайтириш, савдо-иқтисодий, сармоявий, молиявий ва техник ҳамкорликни мустаҳкамлаш, маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш бўйича таклифларни муҳокама қилиши режалаштирилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net