Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги барча оммавий ахборот воситалари ва инсон ҳуқуқлари бўйича ташкилотларни Қорақалпоғистондаги воқеалар

07.07.2022 18:41

ТОШКЕНТ, 6 июль. /“Дунё”АА/. Ўзбекистон халқаро ҳамжамият билан очиқ мулоқот, шу жумладан инсоннинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш масалаларида ҳамкорликнинг тарафдори бўлиб қолмоқда, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири Ташқи ишлар вазирлиги бугун тарқатган баёнотга асосланиб.

“Айрим оммавий ахборот воситалари ва инсон ҳуқуқлари бўйича ташкилотлар томонидан номаълум манбаларга таянган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида содир бўлган воқеалар ҳақида турли хил тахминлар ва асоссиз хабарлар муҳокама қилинмоқда, - дейилади ҳужжатда. - Гўёки ноқонуний куч ишлатиш орқали “тинч митингни тарқатиш”, жумладан фавқулодда ҳолат эълон қилиш орқали “мустақил овозларни ёпиш ва ахборотни оқимини тўсиш” ҳақида асоссиз баёнотлар берилмоқда. 
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Қорақалпоғистондаги воқеалар юзасидан аниқлик киритиб, бу борада батафсил ва холис ахборот тақдим этмоқда.
2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тизими, ҳудудий яхлитлиги ва бирлигига путур етказишга уриниш юз берди. Конституциявий ислоҳотлар бўйича умумхалқ муҳокамасига киритилган таклифларга қарши норозилик баҳонасида бир гуруҳ тажовузкор шахслар томонидан давлат ҳокимияти органлари биноларини зўравон ҳаракатлар, отишмалар ва куч билан эгаллаб олишга ҳаракатлар ташкил этилди. 
Ушбу ноқонуний хатти-ҳаракатлар тинч, ягона, демократик мамлакатда айирмачиликни, нобарқарорликни ва бўлинишни қўзғатишга қаратилган олдиндан режалаштирилган саботаждан яққол далолат берди. 
Популистик шиорларни ниқоб қилиб олган ҳолда, уяли алоқа ва ?нтернет орқали сохта янгиликларни тарқатиб, душман кайфиятдаги кучлар фуқароларни аксилконституциявий фаолиятга оммавий равишда жалб қилишга уриндилар. Бу ?нтернет алоқасини вақтинча чеклаш чораларини кўришга мажбур қилди. 
Оммавий вайронгарчиликлар ва ваҳшийликлар чоғида Жўқорғи Кенгес (парламент), Нукус шаҳар ??ББ ва Миллий гвардия бошқармаси биноларига ҳужум қилишга уринишлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини гаровга олиш ва уларнинг ўқотар қуролларини тортиб олиш, давлат, жамоат ва шахсий мол-мулкка ўт қўйиш, бузиш ва йўқ қилиш, шаҳар инфратузилмасига жиддий зарар етказишга қатор бор уринишлар кузатилган.
Бундан ташқари, ҳужумлар пайтида 107 нафар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари жиддий тан жароҳати олганлар, жумладан улардан 23 нафари оғир аҳволда қолмоқдалар. Давлат органларининг жами 270 нафар ходими турли даражадаги жароҳатлар олдилар. 
Тартибсизликлар иштирокчиларининг ваҳшийлиги одамларнинг онгини манипуляция қилган бир гуруҳ шахсларнинг провокацион ҳаракатлари натижаси бўлиб, фуқароларнинг тинч намойишлари сифатида таснифланиши мумкин эмас эди.
Ушбу ноқонуний ҳаракатлар натижасида, илгари айтиб ўтилганидек, 18 киши вафот этди. Шуни таъкидлаш керакки, тажовузларнинг фаол иштирокчиларининг кўпчилиги гиёҳванд моддалар ва спиртли ичимликлар истеъмол қилган шахслардан иборат эди. 
Ўзбекистон ҳукумати ҳокимиятни куч билан қўлга киритиш, айирмачилик ғояларини тарғиб қилиш, аҳоли ўртасида ўзаро нафратни қўзғатиш, оммавий тартибсизликлар ва зўравонликка чорлашга қаратилган ҳар қандай ноқонуний хатти-ҳаракатларни қатъий қоралайди.
Амалга оширилган чора-тадбирлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг оқилона хатти-ҳаракатлари туфайли ноқонуний тадбирларга чек қўйилди.
Айни пайтда Қорақалпоғистондаги воқеалар юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда. ?нсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномаларнинг иштирокчиси сифатида Ўзбекистон шаффоф, мустақил ва холис тергов тамойилларига тўлиқ риоя этиш, шунингдек, тегишли тартиб-қоидалар ва адолатли суд ишларини юритиш кафолатларини таъминлаш тарафдоридир. Тергов натижалари тегишли халқаро ташкилотлар эътиборига етказилади.

Ўзбекистон ҳукумати томонидан Қорақалпоғистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича амалга оширилаётган барча ҳаракатлар ҳуқуқий тартиб-қоидалар доирасида амалга оширилмоқда ҳамда биринчи навбатда инсон ҳаёти ва соғлиғига таҳдидларга йўл қўймасликка қаратилган.
Бугунги кунда Қорақалпоғистонда мобиль алоқа тўлиқ фаолият юритмоқда, озиқ-овқат дўконлари, бозорлар, нонвойхоналар, банклар, шифохоналар ва бошқа ижтимоий объектлар фаолият кўрсатмоқда. Электр, газ ва сув мунтазам равишда этказиб берилмоқда.
Ўзбекистон тегишли давлат органлари ҳар куни жамоатчиликни Қорақалпоғистондаги вазият ҳақида хабардор қилиб бормоқда. Шу муносабат билан мазкур мавзу юзасидан маълумотларниг йўқлиги ҳақидаги баёнотлар асоссиздир.
Ҳеч бир куч Ўзбекистон Республикасига демократик ислоҳотларни изчил давом эттиришга, ҳар бир фуқаронинг шаъни ва қадр-қиммати, фаровонлиги ва манфаатларига ғамхўрлик қиладиган инсонпарвар, ҳуқуқий ва ижтимоий давлатни барпо этиш ва мустаҳкамлашга ишонч билан ҳаракат қилишига тўсқинлик қила олмайди.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги барча оммавий ахборот воситалари ва инсон ҳуқуқлари бўйича ташкилотларни Қорақалпоғистондаги воқеаларга холисона ёндашишга, турли хил ишончсиз манбалар асосида бир томонлама, шошилинч хулосалар қилмасликка ва баёнотлар чиқармаликка чорлайди.
Ўзбекистон Республикаси халқаро ҳамжамият билан очиқ мулоқот, шу жумладан инсоннинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш масалаларида ҳамкорликнинг тарафдори бўлиб қолмоқда”.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net