Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари «Хитой – Афғонистон – Марказий Осиё мамлакатлари» шаклида савдо муносабатлари ва муштарак

09.12.2020 13:08

ТОШКЕНТ, 9 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиков бугун «Хитой – Афғонистон – Марказий Осиё мамлакатлари» шаклида савдо муносабатлари ва муштаракликка кўмаклашиш бўйича видеоконференцияда иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича кўра, Хитой, Афғонистон, Марказий Осиё давлатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ўринбосарлари коронавирус пандемиясига қарши курашиш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, муштаракликни мустаҳкамлаш ва терроризмга қарши биргаликда курашишнинг долзарб жиҳатларини муҳокама қилди.

COVID-19 инфекцияси тарқалишини олдини олиш ҳамда унинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини бартараф этишдаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш учун комплекс чоралар кўришнинг муҳимлиги қайд этилди.

Афғонистонда мустаҳкам тинчлик ўрнатишнинг устувор аҳамиятини таъкидлади. Бу Марказий Осиё минтақасининг барқарор ривожланишида асосий омилдир. Шу жиҳатдан видеоконференция қатнашчиларига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига амалий кўмаклашишга қаратилган халқаро ҳамжамиятнинг саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш учун БМТ ҳузурида Афғонистон бўйича доимий фаолият кўрсатадиган қўмита ташкил этиш борасида илгари сурилган ташаббуснинг концептуал моҳияти тўғрисида маълумот берилди.

Йирик транспорт-коммуникация ва энергетика лойиҳаларини амалга оширишни тезлаштириш, йўлларни очиш ва пандемия шароитида юкларнинг ўтиши хавфсизлигини таъминлаш масалаларига муҳим эътибор қаратилди.

Марказий Осиё давлатлари, Хитой ва Афғонистон транспорт-транзит инфратузилмасини ривожлантириш савдо-иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлаш ва товар айирбошлаш ҳажмларининг ошишига хизмат қилиши ҳамда чегараолди савдосини рағбатлантириши таъкидланди.

Терроризмга қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорлик ҳам алоҳида кўриб чиқилди. Шу нуқтаи назардан наркотикларга қарши тадбирларни кучайтириш, ноқонуний миграция ва одам савдосини олдини олиш бўйича алоқаларни фаоллаштиришнинг зарурлигига урғу берилди.

Музокараларда умумий кун тартибининг бошқа масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net