ТОШКЕНТ, 18 июль. /“Дунё” АА/. Хабар қилинганидек, Тошкентда 15-16 июль кунлари “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” юқори даражадаги халқаро конференция бўлиб ўтди.
Унда 40 дан ортиқ давлатдан олий ва юқори даражадаги делегациялар иштирок этиб, икки қўшни минтақа ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов “Ўзбекистон 24” телеканалида Халқаро пресс-клубнинг махсус сессиясида иштирок этиб, халқаро форум аҳамияти ва якунлари ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини изҳор қилди.