Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ва Латвия элчиси “Ўзбекистон - Европа ?ттифоқи” форматидаги ҳамкорликнинг амалий жиҳатлар

03.06.2020 13:19

ТОШКEНТ, 3 июнь. /"Дунё" АА/. Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Шерзод Асадов ва Латвия Республикасининг мамлакатимиздаги элчиси Михаилс Попковс видеоконференция шаклида музокара ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташқи ишлар вазирлиги веб-сайтига кўра, томонлар суҳбат доирасида Ўзбекистон-Латвия ҳамкорлиги кун тартибидаги масалалар, жумладан, сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.

Таъкидланишича, "Ўзбекистон - Европа ?ттифоқи" форматидаги ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари, шунингдек, COVID-19 коронавируси ва унинг тарқалиш оқибатларига қарши курашишдаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net