Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича видеоконференция шаклидаги “Европа ?ттифоқи – Марк

20.10.2020 13:50

ТОШКЕНТ, 20 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича “Европа ?ттифоқи – Марказий Осиё” мулоқотининг навбатдаги раундида иштирок этди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Т?В тарқатган маълумотга кўра, онлайн режимда ўтказилган тадбирда Европа томонидан Европа ташқи фаолият хизмати бош котиби Ҳелга Шмид, Марказий Осиё давлатларидан эса ташқи ишлар вазирларининг масъул ўринбосарлари қатнашди.

Анъанага мувофиқ минтақалараро тадбирда Афғонистон Т?В раҳбари ўринбосари ҳам иштирок этди.

Учрашув чоғида томонлар Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, минтақа мамлакатларининг Й? билан хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлиги тўғрисида фикр алмашди. Афғонистонни минтақавий ижтимоий ва иқтисодий жараёнларга фаол жалб қилиш йўли билан мазкур мамлакатда тинчликка эришишга кўмаклашиш масаласи муҳокама қилинди.

Коронавирус пандемиясига қарши самарали курашиш ҳамда унинг оқибатларини камайтириш учун яқиндан ҳамкорлик қилишни давом эттириш ва саъй-ҳаракатларни бирлаштиришнинг муҳимлиги қайд этилди.

Марказий Осиёнинг глобал иқтисодиётга интеграцияси, транспорт ва транзит коридорларини ривожлантириш ҳамда минтақа давлатлари ўртасида чегараолди савдо ҳудудларини тузиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net