Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ICESCO Бош директори билан ҳамкорликни ривожлантиришнинг аниқ йўналишларини муҳокама қилди

04.08.2020 11:07

ТОШКЕНТ, 4 август. /“Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов видеоконференция шаклида ?слом олами фан, таълим ва маданият масалари бўйича ташкилоти (ICESCO) Бош директори Салим ал-Малик билан музокаралар ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири Т?В матбуот хизматига таяниб.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва ICESCO ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

ICESCOнинг етакчи мутахассисларини Ўзбекистоннинг илмий-тадқиқот марказларига жалб қилиш, қўшма халқаро конференциялар ташкил этиш, жаҳон тамаддуни ривожига ҳисса қўшган ўзбек олимлари ҳақида китоб нашр этиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

?лғор тажриба алмашиш ва инноватсион таълим усулларини жорий этиш учун хориж мутахассисларини жалб этиш, шунингдек, ICESCO томонидан ўтказиладиган форум ва анжуманларда ўзбекистонлик араб тили ўқитувчиларининг иштирок этишига қизиқиш билдирилди.

Салим ал-Малик Ўзбекистоннинг тарихий исломий обидалари ва меъморий ёдгорликларини Ташкилотнинг ?слом мероси рўйхатига киритишга ICESCO тайёрлигини маълум қилди.

Музокаралар давомида махсус онлайн видео-теледастурлар ва семинарлардан фойдаланган ҳолда пандемия шароитида ўқув жараёнини давом эттириш юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net