
ТОШКЕНТ, 17 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун БМТ Болалар жамғармаси (ЮНÐ?СEФ)нинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси янги раҳбари Мунир Мамедзадени қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мунир Мамедзаде ўзининг лавозимга тайинлангани ҳақидаги ЮНÐ?СEФ Ð?жрочи директори Хенриетти Фор хатини вазирга тақдим этди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон билан ЮНÐ?СEФ ўртасидаги ўзаро алоқаларни ривожлантиришнинг жорий ҳолати ва устувор йўналишлари, хусусан, болалар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган лойиҳалар ҳақида сўз юритилди.
Томонлар ўзларини қизиқтирган бошқа масалалар бўйича ҳам фикр алмашди.
Мунир Мамедзаде Озарбайжон фуқароси, инглиз, рус ва турк тилларини яхши билади. У ЮНÐ?СEФнинг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари сифатида 2016 йил октябридан буён ишлаб келган Саша Грауманн ўрнига тайинланди.