Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Афғонистон элчиси билан мамлакатимизнинг афғон иқтисодиётини тиклашдаги иштирокини муҳокама қ

24.06.2020 16:07

ТОШКEНТ, 24 июнь. /«Дунё» АА/. Бугун, 24 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сиддиқов Афғонистон ?слом Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмад Холид Элми билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Музокаралар чоғида элчи Ўзбекистоннинг Афғонистон муаммосини сиёсий ва дипломатик йўл билан ҳал этиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

Аҳмад Холид Элми Ўзбекистон Республикаси Президентига Афғонистон ҳукумати ва халқи номидан пандемия даврида ижтимоий-иқтисодий йўналтирилган инқирозга қарши чораларни амалга оширишда кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдирди.

Томонлар Афғонистон иқтисодиётини тиклашда Ўзбекистон саъй-ҳаракатлари, хусусан, Афғонистон ҳудудида транспорт, коммуникация ва энергетика лойиҳаларини амалга оширишдаги иштироки масалаларини муҳокама қилди.

?кки мамлакатнинг халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлиги масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net