Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Туркия элчихонасида бўлиб, туркиялик сиёсий арбоб вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

05.11.2020 09:57

ТОШКЕНТ, 5 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Туркия Республикасининг Тошкент шаҳридаги элчихонасига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, Ўзбекистон раҳбарияти номидан вазир Туркиянинг собиқ Бош вазири Аҳмет Месут Йилмазнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди ва элчихонада очилган Таъзия китобига тегишли қайд киритди.

Аҳмет Месут Йилмаз уч марта Туркия ҳукуматини бошқарган, маданият ва туризм вазири ҳамда ташқи ишлар вазири бўлиб ишлаган ва бир неча бор парламент аъзоси этиб сайланган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net