Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Сеулда КО?КА президенти билан муҳим қўшма лойиҳаларни амалга ошириш жараёнини муҳокама қилди

27.11.2020 13:02

ТОШКЕНТ, 27 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Сеул шаҳрида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КО?КА) президенти Ли Ми Кёнг билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Т?В хабарига кўра, учрашувда Ўзбекистон ва КО?КА ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

?жтимоий-иқтисодий соҳадаги муҳим дастурларни амалга ошириш борасида КО?КА мамлакатимизнинг асосий халқаро шерикларидан бири экани қайд этилди. 1995-2019 йилларда республикада таълим, соғлиқни сақлаш, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги, транспорт, ахборот технологиялари ва бошқа соҳаларда умумий қиймати 125 миллион долларга яқин лойиҳалар ҳаётга тадбиқ қилинди. Мазкур лойиҳалар доирасида КО?КАнинг 70 дан ортиқ эксперти ва 500 нафар волонтёри Ўзбекистонда ўз фаолиятини амалга оширди, Ўзбекистон вазирлик ва идораларининг 2 мингдан ортиқ вакили Корея Республикасида стажировка ўтади.

Учрашувда, шунингдек, 2020-2022 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастури доирасида муҳим қўшма лойиҳалар ҳамда таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳаларидаги алоқаларни кенгайтириш бўйича ҳам фикр алмашилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net