Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Қозоғистон Президенти билан учрашди

18.02.2021 10:31

ТОШКЕНТ, 18 февраль. /«Дунё» АА/. Нур-Султон шаҳрига амалий ташриф билан келган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев томонидан қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, вазир Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга йўллаган мактубини топширди.

Учрашув чоғида Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ташқи савдо айланмаси кўрсаткичларини ошириш, саноат кооперациясини кенгайтириш, тадбиркорлик субъектлари ва ҳудудларнинг ўзаро алоқаларини жадаллаштириш, маданий-гуманитар тадбирларни ташкиллаштиришга йўналтирилган қўшма дастур ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Марказий Осиёдаги ҳозирги вазият, минтақавий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш бўйича шаклланаётган имкониятлар, шунингдек, янги истиқболли бозорларга биргаликда кириш бўйича режалар юзасидан фикр алмашилди.

Музокараларда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

“Дунё” АА аввал хабар берганидек, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири  Марказий Осиё давлатлари бўйлаб амалий ташрифи давомида 16-17 февраль кунлари Турманистонда бўлди. Ташриф давомида вазир Туркманистон  Т?Вда музокаралар ўтказди ва Президент Гурбангули Бердимуҳамедов қабулида бўлди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net