ТОШКЕНТ, 15 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Озарбайжон элчиси Гусейн Гулиевни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги кўп қиррали муносабатларнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Келгуси тадбирлар жадвали ва уларнинг ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.