Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Нур-Султон шаҳрида ўзаро манфаатли йўналишларда кўп қиррали ўзаро ҳамкорликнинг асосий жиҳатларини ва турл

18.02.2021 10:32

ТОШКЕНТ, 18 февраль. /«Дунё» АА/. Нур-Султон шаҳрига  амалий ташрифи доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Қозоғистон Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, учрашувда Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларини ривожлантиришнинг асосий жиҳатлари муҳокама қилинди, ўзаро манфаатли йўналишларда кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш юзасидан режалар белгилаб олинди.

Сиёсий мулоқот, парламентлараро алоқалар, маданий-гуманитар ва туризм соҳаларида турли даражаларда бўлиб ўтадиган учрашувлар жадвали тўғрисида фикр алмашилди. Томонларнинг савдо-иқтисодий ва транспорт-транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш, тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги тўғридан-тўғри мулоқотни ривожлантириш ва чегараолди ҳудудлар ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш муҳимлигига эътибор қаратилди.

Вазирлар Марказий Осиёдаги бугунги вазият ҳамда минтақавий ҳамкорликни ҳар томонлама мустаҳкамлаш борасида эришилган ютуқларни муҳокама қилдилар. ?нфратузилмавий ва транспорт-коммуникация лойиҳаларини амалга ошириш орқали дунёнинг бошқа минтақалари билан ҳамкорликни кенгайтириш учун қулай имкониятлар мавжудлиги қайд этилди.

Қозоғистон томони жорий йилда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференцияга таклиф қилинди.

 Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Марказий Осиё давлатлари бўйлаб амалий ташрифи давомида бугун Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев қабулида бўлди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net