Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ?сломободда Покистон Қуролли кучлари Қуруқлик қўшинлари қўмондони билан учрашди

11.03.2021 12:53

?СЛОМОБОД, 11 март. /«Дунё» АА/. Кеча ?сломобод шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг Покистон Қуролли кучлари қуруқлик қўшинлари қўмондони генерал Қамар Бажва билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Музокаралар чоғида минтақавий хавфсизликни таъминлаш бўйича томонларнинг ёндашув ва позициялари тўлиқ мос экани қайд этилди.

?кки ва кўп томонлама форматларда қўшни Афғонистондаги можарони тинч йўл билан ҳал этишга кўмаклашиш учун мувофиқлаштирилган яқин ҳамкорликни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.

Покистон ҳарбий қўмондони Ўзбекистон раҳбариятининг «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференцияни ўтказиш ташаббусини тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.

Давлат ва ҳукуматлар раҳбарлари, икки минтақанинг юқори даражадаги делегациялари, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари, шунингдек, Осиё-Тинч океани минтақаси ва араб давлатлари вакиллари иштирокида ўтказиладиган форумда инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш йўналишлари белгилаб олиниши таъкидланди.

Покистон томони «Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар» темир йўл қурилиши билан боғлиқ логистика лойиҳасини биргаликда амалга оширишга тўлиқ содиқлигини тасдиқлади.

Томонлар мазкур лойиҳа Марказий ва Жанубий Осиё, жумладан, Ўзбекистон-Покистон савдо-иқтисодий ҳамкорлигини янада фаоллаштиришга хизмат қилишига ишонч билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net