Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Франция Муваққат ишлар вакили билан икки томонлама кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилди

07.05.2021 10:35

ТОШКЕНТ, 7 май. /«Дунё»АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Франция Муваққат ишлар вакили Брис Рокфейни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

Т?В маълумотига кўра, учрашувда Ўзбекистон-Франция кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар икки мамлакат ташқи ишлар идоралари раҳбарларининг 3 май куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотининг самарали натижаларини қайд этди, аввалги эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнини муҳокама қилди.

Бўлажак икки томонлама тадбирлар, жумладан, 2021 йилнинг 10-11 май кунлари бўлиб ўтадиган Франция Европа ва ташқи ишлар вазирлигининг ташқи савдо ва иқтисодий жозибадорлик бўйича вазир-делегатининг ташрифига доир ташкилий масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Томонларни қизиқтирган айрим масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net