Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири амалий ташриф билан Ҳиндистонга боради

24.02.2021 09:45

ТОШКЕНТ, 24 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 25 февраль куни амалий ташриф билан Ҳиндистонга боради, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, учрашувлар ва музокаралар чоғида Ўзбекистон-Ҳиндистон муносабатларининг сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика ва бошқа соҳалардаги ҳолати ва янада мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Турли даражадаги бўлажак учрашувлар, қўшма тадбирларни ўтказиш муддатлари бўйича фикр алмашилади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири 23 февраль куни  амалий ташриф билан Афғонистонда бўлиб, мазкур мамлакат Президенти Ашраф Ғани ва  ташқи ишлар вазири  Ҳаниф Атмар билан  музокаралар ўтказди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net