Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов интервьюси Миср оммавий ахборот воситалари нигоҳида

31.08.2020 15:07

ҚОҲ?РА, 31 август. /“Дунё” АА/. Мамлакатимиз мустақиллигининг 29 йиллиги арафасида мамлакатларимиз миллий нашрлари “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталарида чоп этилган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан интервью етакчи араб оммавий ахборот воситаларида катта қизиқиш уйғотди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Хусусан, Мисрнинг “Ал-Ҳасод ал-арабий” ва “Ал-Дипломаси” газеталари ўз саҳифаларида ташқи сиёсат идораси раҳбари интервьюсининг араб мамлакатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликка бағишланган жиҳатларига алоҳида эътибор қаратди.

“Ал-Ҳасод ал-арабий” газетаси ўз мақоласида араб давлатлари билан Ўзбекистоннинг кўп қиррали ҳамкорлигига тўхталар экан, мамлакатларимизни ўзаро ишонч ва дўстликка асосланган тарихий ва маданий алоқалар боғлаб туришини қайд этди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил май ойида Саудия Арабистонига, 2019 йил март ойида БААга ташрифларини, 2018 йил сентябрь ойида эса Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисининг Ўзбекистонга ташрифи алоҳида таъкидланади.

Президент Абдулфаттоҳ ас-Сисининг мамлакатимизга ташрифи давомида ҳукуматларимиз ўртасида 4 та битим, вазирлик ва идоралар ўртасида ҳамкорлик бўйича қатор битим ва ўзаро англашув меморандумлари имзолангани юқори баҳоланган.

Мисрнинг “Ал-Дипломаси” газетаси 2017-2020 йилларда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги билан Миср, Саудия Арабистони, Кувайт, БАА, Марокаш, ?ордания каби араб давлатлари Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказилганига эътибор қаратиб, ушбу тадбирлар мамлакатларимиз муносабатларини ривожлантириш ва турли соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришда қулай имконият яратганини қайд этади.

Шунингдек, 2019 йилда Ўзбекистон ва Миср вазирликлари ва идоралари делегациялари томонидан амалга оширилган 40 дан зиёд ўзаро ташрифлар алоқалар мустаҳкамланаётганига яққол далил экани қайд этилган.

Мақолаларда таъкидланишича, бугунги кунда Ўзбекистон билан араб давлатлари ўртасидаги инвестиция соҳасидаги ҳамкорлик доирасида 1,6 миллиард доллар қийматдаги 60 дан зиёд лойиҳа амалга оширилаётгани янги марралар мавжудлигининг тасдиғидир.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net