Ўзбекистон ташаббуси билан «Тикланиш йўли» халқаро онлайн туризм конференцияси ўтказилади

29.05.2020 10:59

ТОШКЕНТ, 29 май. /«Дунё» АА/. Жорий йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ташаббуси билан Бутунжахон туризм ташкилоти (БТТ) бошчилигида коронавирус пандемияси таъсири натижасида туризм соҳасига етказилган зарарларни бартараф этиш, ушбу соҳани тиклаш масалаларида мамлакатлараро ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида «Тикланиш йўли» халқаро онлайн туризм конференцияси ўтказилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси манбасига асосланиб.

Мазкур конференцияни ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва БТТ Бош котиби Зураб Пололикашвили ўртасида бўлиб ўтган телефон мулоқоти давомида келишиб олинган.

Тадбирда Марказий Осиё мамлакатлари, Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Россия, Беларусь ва Молдова давлатларининг туризм администрациялари раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.

Унда иштирокчилар COVID-19 пандемиясининг туризм соҳасига бўлган салбий оқибатларини юмшатиш бўйича самарали чора-тадбирлар ишлаб чиқиш юзасидан ўзаро фикр ва тажриба алмашади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net