Ўзбекистон синовларни муваффақиятли енгиб ўтмоқда – хитойлик мутахассислар

08.05.2020 15:20

ПЕК?Н, 8 май. /«Дунё» АА/.  Яқинда Бухоро ва Сирдарё вилоятларида кузатилган табиий офатни бартараф этиш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар хитойлик мутахассислар диққат марказида, дея хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Фикримизни қуйида келтирилаётган экспертлар муносабатлари ҳам тасдиқлайди.

Хитой ?жтимоий фанлар академиясининг Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё институти директори Сунь Чжуанчжи “Дунё” АА мухбири билан суҳбатда Ўзбекистон Республика Президенти табиий офат юз берган ҳудудларга шахсан ташриф буюргани, қутқарув-тиклаш ишларини ташкил қилгани одамларнинг давлатга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, қисқа вақт ичида ҳудудларни тозалаш ва одамларни эвакуация қилиш, жойларда қайта тиклаш ишлари, турар-жой биноларини қуриш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Сунь Чжуанчжи, шунингдек, самарали саъй-ҳаракатлар туфайли Ўзбекистон Соvid-19 эпидемияси, табиий офатлар ва Сардобадаги тошқин оқибатлари билан боғлиқ қийинчиликларни енгиб ўтишига ишонч билдирди.

Хитой замонавий халқаро муносабатлар академиясининг Марказий Осиё институти эксперти Ван Минчанга кўра, глобал иқтисодиётни деярли фалаж қилган пандемия пайтида Бухоро ва Сирдарё вилоятларидаги воқеалар Ўзбекистон учун ҳақиқий синовга айланди.

– Ўзбекистон қатор кутилмаган синовларга дуч келди, –
дейди у. – Бироқ, давлат томонидан амалга оширилган тезкор чоралар,  хусусан, яккалаш тартиби юқори самаралар бериб, соғлиқни сақлаш тизими ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек, ўзбек халқи бирдамлигини намойиш этди.

Ўзбекистоннинг барча даражадаги давлат тузилмалари, шу жумладан маҳалла фуқароларининг ўзини ўзи бошқариш органлари кутилмаган қийинчиликларга дош бера олиш қобилиятини намойиш этди. Бу халқаро ҳамжамият томонидан ҳам тан олинган.

Шу билан бирга, хитойлик эксперт Ўзбекистонда 2016 йилда бошланган ислоҳотларга алоҳида эътибор берди. Унинг сўзларига кўра, ислоҳотлар натижалари эпидемия, табиий офатлар ва ишлаб чиқаришдаги бугунги вазиятнинг салбий оқибатларини камайтиришга имкон бермоқда.

Ванг Мингчангнинг фикрича, қисқа вақт ичида амалга оширилган маъмурий ислоҳотлар давлат бошқаруви тизими самарадорлигини сезиларли даражада ошириб, барча даражадаги раҳбарларнинг жавобгарликни ҳис қилишига ёрдам берди.

«Бу Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги ўзига хос ютуғи ва афзаллиги бўлиб, мамлакат ва минтақада сиёсий барқарорликни таъминлашга хизмат қилади», деди у.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net