Ўзбекистон Сенати раиси ?сроил Кнессети спикери билан онлайн-мулоқот ўтказди

17.02.2021 10:40

ТОШКЕНТ, 17 февраль. /“Дунё” АА/. Кеча Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева ?сроил Кнессети (парламенти) спикери Ярив Левин билан онлайн-мулоқот ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Парламент юқори палатаси ахборот хизматининг хабарига кўра, томонлар парламентлараро муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилган.

Таъкидланишича, сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги кўп томонлама муносабатлар ривожланиб, парламентлараро алоқалар сезиларли даражада жонланган.

Мулоқот чоғида давлатлараро ҳамкорлик, парламентлараро мулоқотни ривожлантириш, ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, маърифий, инновацион, маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш борасида эришилган натижаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришда парламентлараро алоқаларни чуқурлаштириш муҳимлиги урғуланди.

Бугунги кунда Олий Мажлисда ?сроил парламенти билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳ фаолият кўрсатмоқда.

Кнессет спикери Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини юксак баҳолаб, икки давлат ўртасидаги муносабатлар узоқ тарихга эга эканини таъкидлади.

Мулоқот чоғида иқтисодий, сайёҳлик, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги ҳамкорлик, шунингдек, минтақалараро алоқаларни янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, Оролбўйида янги лойиҳаларни амалга ошириш, икки давлат ўртасида парвозларни тиклаш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон ва ?сроил ўртасидаги парламентлараро мулоқотни фаол давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net